• 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 12:00

HUSH компания ичидаги киберҳодисалар эҳтимолини пасайтиради

ONESEC компанияси янги HUSH маҳсулотини — ходимларнинг киберхабардорлигини оширишга мўлжалланган корпоратив курсларни тақдим этди. Ушбу курслар ҳаётий вазиятларга асосланган амалий сценарийлар орқали фишингни аниқлаш, маълумотлар билан хавфсиз ишлаш ва рақамли таҳдидларга жавоб қайтариш кўникмаларини шакллантиради.

126
0
uznews.uz

Ҳар қандай компания инфратузилмани ҳимоя қилишга сармоя киритади, қимматбаҳо ускуналар сотиб олади ва хавфсизлик тизимларини жорий этади, бироқ асосий заиф бўғин ҳамон инсон бўлиб қолмоқда.

Технологиялар ёрдамида ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидланганидек, 2025 йилда биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 16 мингдан ортиқ кибержиноятлар қайд этилган ва етказилган зарар қарийб 2 триллион сўмни ташкил этган. Кибержиноятларнинг аксарияти ижтимоий муҳандислик ва фишинг каби, инсон омили асосий роль ўйнайдиган ҳужум усуллари орқали содир этилмоқда. Амалда киберҳодисалар кўпинча техник камчиликлардан эмас, балки ходимларнинг эҳтиётсиз ҳаракатлари — фишинг ҳаволаларига кириш ёки ишончли кўринган сўровларга маълумот юбориши сабабли содир бўлади.

HUSH замонавий киберхавфларни инобатга олган ҳолда ходимларда рақамли муҳитда хавфсиз ишлаш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган киберхавфсизлик курсларини таклиф қилади.

HUSH қандай ишлайди?

Ҳеч қандай соатлаб давом этадиган тренинглар ва зерикарли тақдимотлар йўқ. HUSH 5-10 дақиқалик микро-модуллар — ҳақиқий иш ҳаётидан олинган қисқа интерактив сценарийлар асосида қурилган.

Ходим фишинг ҳақида маъруза тингламайди, у сохта хатни қабул қилади ва уни аниқлашни ўрганади. Маълумотлар билан ишлаш бўйича йўриқномани ўқимайди, балки аниқ вазиятни таҳлил қилиб, мустақил қарор қабул қилади.

Ҳар бир модуль битта аниқ кўникмага йўналтирилган: фишинг хатини ҳақиқий хатдан ажратиш, ҳаволани босишдан олдин текшириш, корпоратив ҳужжатларни маълумотлар сизиб чиқиши хавфисиз юбориш ҳамда ҳамкасб, мижоз ёки нотаниш шахсдан келган шубҳали сўровларга тўғри муносабат билдириш.

Бу бизнес учун нега муҳим?

HUSH оддий тренингдан кўра кенгроқ натижа беради — ходимлар киберхавфларга бошқача муносабат билдиришни бошлайди, компания эса ўзининг заиф нуқталарини яхшироқ англайди ва ҳодисалар сони аста-секин камаяди.

Тизимларни ҳимоя қилишдан инсонларни ҳимоя қилишгача

ONESEC ўз фаолияти давомида инфратузилма ҳимояси билан шуғулланиб келади ва амалиётда киберҳодисалар қандай юз беришини бевосита кузатади. Айнан шу тажриба ходимларнинг кўникмаларини ривожлантириш орқали хавфларни камайтиришга ёрдам берувчи HUSH платформасини яратишга олиб келди.

Агар тизим ҳимояланган бўлса-ю, инсон ҳимояланмаган бўлса, ҳужум қилувчи шунчаки инсон омилини танлайди. Хавфсиз компания эса ходимдан бошланади.

Телефон:
+998 50 151 50 14
+998 50 151 50 13

E-mail: [email protected]
Сайт: hush.uz
Facebook: fb.com/onesec.uzb
Instagram: @onesec.uz
Telegram: t.me/onesec

Манзил: Чилонзор тумани, Сеул кўчаси, 4

Реклама ҳуқуқи асосида

126
0

Изоҳ