• 12 056 сўм
    36.54
  • 14 009 сўм
    24.43
  • 169 сўм
    3.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    36.54
  • 14 009 сўм
    24.43
  • 169 сўм
    3.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:56

Паст хавф даражасига эга солиқ тўловчиларга ҚҚС фарқи 3 кунда қайтарилади

Бу бўйича чоралар президентнинг янги фармонида белгиланди.

232
0
uznews.uz

Президентнинг “Солиқ органлари фаолиятини институционал такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб солиқ хавфи паст даражада деб топилган солиқ тўловчиларга нол ставка қўлланилиши ҳамда кўчмас мулк сотиб олиниши натижасида юзага келган ҚҚСнинг манфий фарқи автоматик равишда 3 кун ичида қайтарилади.

Шу билан бирга, айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун ҚҚС суммасини қоплашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Ўртача хавф даражасига эга солиқ тўловчилар учун эса аниқланган хавфлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилади. Агар камчиликлар бир ой ичида бартараф этилса, уларга нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 ноябрга қадар ХВЖ, ИҲТТ ҳамда халқаро стандартлар асосида солиқ хавфларини олдиндан бартараф этишга қаратилган “Хавфларни дифференциация қилиш” (Risk Differentiation Framework) ва “Хавфлар таҳлили” (Risk Review) ахборот тизимларини ишлаб чиқиш топширилди.

Уларни 2027 йил 1 январдан кимё саноатида фаолият юритувчи йирик солиқ тўловчиларга, 2027 йил 1 июлдан эса барча йирик солиқ тўловчиларга нисбатан жорий этиш режалаштирилган.

232
0

Изоҳ