Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир фуқаро онасига қўпол муомала қилиб, унга қўл кўтармоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 6 май куни Паркент туманида содир бўлган. Видеодаги 37 ёшли эркак руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради. Шу кунгача керакли муолажаларни олиб келган.
Маълум бўлишича, онага аввалроқ ҳимоя ордери берилган.
Суд қарори билан эркакка 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Изоҳ