• 12 056 сўм
    36.54
  • 14 009 сўм
    24.43
  • 169 сўм
    3.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    36.54
  • 14 009 сўм
    24.43
  • 169 сўм
    3.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:55

Тошкентда фоҳишаларни “ҳимоя қилмоқчи” бўлган профилактика инспектори қамалди

У фоҳишалик қилувчи аёлларга “Орият” тадбирлари ҳақида олдиндан огоҳлантириб туриш эвазига ҳар ой 400 доллар талаб қилган.

239
0
uznews.uz

У “Истамбул сити” турар-жой мажмуасида интим хизмат кўрсатувчи аёлларга “ҳомийлик” қилиш эвазига ойига 400 доллар талаб қилган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди Яккасарой туманидаги профилактика катта инспектори С.Б.га нисбатан ҳукм чиқарди.

Суд ҳужжатларига кўра, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, Яккасарой тумани Дамариқ МФЙдаги “Истамбул сити” турар-жой мажмуасида интим хизмат кўрсатувчи аёлларга нисбатан чора кўрмаслик, уларни режалаштирилган “Орият” тадбирлари ҳақида олдиндан огоҳлантириб туриш эвазига фуқаро Ш.Х.дан ҳар ой 400 доллар талаб қилган.

2025 йил 28 ноябрь куни ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор Ш.Х.дан 400 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Судда С.Б. айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Суд уни ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди.

Унга 2 йил муддатга ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо манзил-колонияда ўталади

239
0

Изоҳ