Суд ҳужжатларига кўра, эркак 2026 йил 9 май куни тахминан соат 20:10 ларда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати олдида М.И.нинг олд белдан паст жинсий аъзосига тегиниб, унга нисбатан номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир қилган.
Суд мажлисида эркак юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига қисман иқрорлигини, кафеда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Чилонзор метроси томонга кетаётганида М.И.га туртилиб кетганлиги, содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд қарори билан эркак МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ