• 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 16:00

InfinBank ва Smart Business бизнесга хизмат кўрсатишнинг «ягона дарча» тамойили асосидаги янги форматини ишга туширмоқда

InfinBank Smart Business билан ҳамкорликда Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес учун комплекс хизмат кўрсатишнинг янги моделини ишга туширмоқда. Ушбу модель банк, тўлов ва ҳисоб юритиш хизматларини ягона экотизимда бирлаштиради.

80
0
uznews.uz

Янги формат тадбиркорларга бизнесни бошлаш ва юритиш учун барча зарур воситаларни «ягона дарча» режимида, бир нечта хизмат кўрсатувчиларга/етказиб берувчиларга мурожаат қилмасдан олиш имконини беради.

Ҳамкорлик доирасида тадбиркорлар учун қуйидаги хизматлар тақдим этилади:

• ҳисоб рақамини очиш;
• савдо эквайрингини улаш;
• POS-терминаллар;
• QR-тўловлар;
• онлайн НКМни рўйхатдан ўтказиш;
• савдо, товарлар ва ҳисоботларни бошқариш учун Smart Business ҳисоб тизими;
• 24/7 техник қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш.

InfinBank учун экотизим асосидаги B2B ечимларини ривожлантириш стратегик йўналишлардан бири ҳисобланади. Банк тадбиркорлар учун рақамли хизматларни фаол жорий этмоқда, бу эса молиявий инфратузилмани бизнеснинг кундалик фаолияти учун янада қулай, технологик ва осонроқ қилади.

Бугунги кунда InfinBank тадбиркорларга қуйидаги хизматларни тақдим этади:

• ҳисоб рақамини масофадан очиш;
• савдо эквайрингини онлайн улаш;
• бизнес учун депозит ва кредит маҳсулотлари;
• савдо эквайрингидан тушган маблағларни ҳисоб рақамига бир зумда ўтказиш — бу Ўзбекистон бозорида ушбу форматдаги илк ечимлардан бири ҳисобланади.

Smart Business инфратузилмаси ва InfinBank молиявий хизматларининг бирлаштирилиши тадбиркорлар учун бизнесни бошқариш бўйича ягона макон шаклланишига хизмат қилади. Ҳамкорлар маълумотига кўра, бугунги кунда Smart Business ечимларидан бутун мамлакат бўйлаб 60 000 дан ортиқ тадбиркор фойдаланмоқда, компания тармоғи эса 100 дан ортиқ хизмат кўрсатиш нуқталарини ўз ичига олади.

Қўшма дастурнинг ишга туширилиши 20 майга режалаштирилган бўлиб, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес учун замонавий рақамли ечимларни ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

80
0

Изоҳ