• 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 14:13

Ўзбекистон МТЖ мундиалга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Бош мураббий Фабио Каннаваро айрим футболчилар МТЖ йиғинига нима учун чақирилмаганига, мундиалга тайёргарлик жараёни ва назорат учрашувлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

61
0
uznews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Футбол бўйича 4 йилда бир маротаба бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига июнь июль ойларида АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилишидан хабардорсиз. Тарихда илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу нуфузли дунё биринчилигида иштирок этади.

Миллий терма жамоага собиқ футболчи ва айни дамда мураббийлик қилаётган италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бош мураббий этиб тайинланганидан барчанинг хабари бор. Хўш, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Каннаваро қўл остида мундиалга қандай тайёргарлик кўрмоқда, қуйида шу ҳақда батафсил маълумот берамиз.

ЖЧГА ТАЙЁРГАРЛИК

Мундиалга кетиш олдидан Фабио Каннаваро жорий йилнинг 5 май кунидан бошлаб 25 май кунига қадар ўқув-машғулот йиғинларини бошлади. Ушбу йиғин доирасида 10 май куни МТЖ Суперлига клуби бўлмиш "Сурхон" клубига қарши ёпиқ тарзида ўртоқлик учрашувини ўтказди ва ушбу ўйинда 4:0 ҳисобида Каннаваро шогирдлари ғалаба қозонди.

ЙИҒИНГА ЧАҚИРИЛМАГАН ФУТБОЛЧИЛАР

ЎФА томонидан ОАВ вакиллари учун Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу матбуот анжуманида бош мураббий жамоа жаҳон чемпионатига қай даражада тайёргарлик кўраётгани, футболчилар ҳолати, ЖЧ олдидан сўнгги йиғинга чақирилмаган, ўртоқлик ўйинлари ва ЖЧда терма жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Фабио Каннаваро терма жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолатига кўпроқ эътибор қаратаётганини таъкидлади ва машғулотларда ҳам буни гувоҳи бўляпмиз. Бош мураббий йиғинга чақирилмаган футболчиларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Ким миллий терма жамоа йиғинига чақирилган бўлса, демак ўша футболчи Каннаваронинг эътиборини қозонмаганлиги айтиб ўтилди.

Мундиал олдидан МТЖ бугун Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади. Шундан сўнг 22 май миллий терма жамоа иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйин ўтказади. Ушбу учрашув барча учун очиқ бўлади. Шундан сўнг 26 май куни эрта тонгда вакилларимиз Нью-Йорк томон учиб кетади.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ

1 июнь куни МТЖ Эдмонтонда Канада терма жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади. Ушбу ўйиндан сўнг МТЖ 8 июнь куни Нью-Йоркда Нидерландия терма жамоасига қарши ЖЧ олдидан сўнгги назорат ўйинини ўтказади ва 10 июнь куни АҚШнинг Аталанта шаҳрига ФИФА томонидан берилган Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧдаги базасига йўл олади.

МУНДИАЛДАГИ ЎЙИНЛАР

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ 17 июнь куни гуруҳдаги илк ўйинини Мехикода Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 18 июнь куни соат 07:00 да бошланади.

Гуруҳдаги иккинчи ўйин Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ушбу ўйин 23 июнь куни Хьюстонда Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Гуруҳдаги сўнгги тур ўйини 27 июнь куни Аталантада Конго ДР терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 28 июнь куни соат 04:30 да старт олади.

Мундиал олдидан Фабио Каннаваро ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад тилаб қоламиз. Омад сиз ва бизни асло тарк этмасин!

Жаҳонгир Сотволдиев

61
0

Изоҳ