• 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:01

Кўча бўлмоқчи эдик, ўзимизча — Бухорода вояга етмаганлардан иборат “уюшган тўда” қўлга олинди

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятга алоқадор жами 13 нафар гумонланувчи шахс аниқланган.

139
0
Видеодан кадр

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Бухоро шаҳрида ёшлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Ижтимоий тармоқлардаги тортишувлар ва арзимаган келишмовчиликлар ортидан келиб чиққан навбатдаги безорлик ҳолати Бухоро шаҳрининг Самарқанд кўчасида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқлар орқали ўзаро гап талашиб қолган ёшлар масалани ҳал қилиб олиш мақсадида учрашув белгилашган.

Белгиланган жойга келган жабрланувчиларни 10-15 нафардан иборат ёшлар гуруҳи кутиб олиб, улар билан жанжаллашган. Гуруҳ аъзолари жабрланувчиларни шафқатсизларча дўппослаб, уларнинг бошқарувида бўлган оқ рангли Nexia автомашинасига жиддий шикаст етказишган ҳамда воқеа жойидан яширинишган.

Жанжал давомида айрим гумонланувчилар ўзлари билан олиб келган кастет кўринишидаги совуқ қуролдан фойдаланиб, жабрланувчиларга жароҳат етказганлиги ҳам аниқланган.

Ушбу жиноятларнинг келиб чиқишига асосий сабабчи бўлган 2009 йилда Бухоро шаҳрида туғилган С.Ҳ ҳамда 2009 йилда Бухоро шаҳрида туғилган М.Т. эканлиги аниқланган.

“Кўча бўлмоқчи эдик, ўзимизча, лекин қилган ишимдан пушаймонман, афсусдаман”, - дейди қўлга олинганлардан бири.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятга алоқадор жами 13 нафар гумонланувчи шахс аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

139
0

Изоҳ