• 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:15

Тошкентда гибрид ва электромобиллар ишлаб чиқарадиган автомобиль заводи ишга туширилди

Заводда йилига 30 мингтагача автомобиль йиғиш режалаштирилган, улар орасида JAC М3, келажакда - JAC М4, Sunray, JS8, RF8, Т8 ва Т9 автомобиллари мавжуд.

158
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкентдаги "Янги авлод" махсус саноат зонасида "JAC Motors Toshkent" автомобил заводи расман ишга туширилди. Тантанали очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков иштирок этди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бошланган бренднинг илк модели — JAC M3 автомобилларини йиғиш линияси ҳам ишга туширилди.

"JAC Motors Toshkent" қўшма корхонаси Хитойнинг JAC Motors компанияси ва "Toshkent invest kompaniyasi" АЖ ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, ички ёнув двигателли, гибрид ва электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 135 млн долларга тенг. У икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 35 млн доллар инвестиция ўзлаштирилиб, йилига 10 мингта автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга SKD заводи ишга туширилди ва 100 та янги иш ўрни яратилди.

Иккинчи босқичда эса тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга SKD заводини қуриш, йиллик қувватни 30 мингтага етказиш ҳамда қарийб 1000 та қўшимча иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Келгусида Тошкентда JAC M4, Sunray, JS8, RF8, T8 ва T9 моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши айтилмоқда.

158
0

Изоҳ