• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 13 май 19:10

Яшнобод туманидаги «Авиасозлар» бозори бузилиши ҳақидаги хабарларга ҳокимлик изоҳ берди

Маъмуриятга кўра, гап бозорнинг расмий савдо қисмида эмас, ноқонуний савдо олиб борилган ҳудудлар ҳақида кетмоқда.

345
0
t.me/yashnobod_hokimligi

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида жойлашган «Авиасозлар» бозори ҳудудидаги савдо расталари бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги изоҳ берди.

«Амалга оширилаётган ишлар бозорнинг расмий савдо расталарига тааллуқли эмас. Гап бозор атрофи ҳудудларида ташкил этилган тартибсиз савдо ҳақида кетмоқда», — дейилади маъмурият хабарида.

Таъкидланишича, айрим фуқаролар ушбу ҳудудда тегишли рухсатномаларсиз ҳамда санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда мева-сабзавот савдоси билан шуғулланган.

Ҳозирда ҳудудни тартибга келтириш, ноқонуний савдо нуқталарини бартараф этиш ҳамда тадбиркорларни махсус ажратилган савдо жойларига жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

«Бозорнинг асосий қисми одатдагидек фаолият юритишда давом этмоқда», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

345
0

Изоҳ