Иш материалларига кўра, воқеа 1 апрель куни содир бўлган. Риштон туманидаги мактаблардан бирининг 26 ёшли ўқитувчиси ўқувчи қиз билан ёзишма вақтида унга интим мазмундаги хабарлар юборган.
Аниқланишича, ўқитувчи вояга етмаган қизга "Қачон мени қониқтирасан?" ва "Қачон сени қучоқлаб ўтира оламан?" деган мазмундаги хабарларни ёзган.
Судда эркак ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон бўлди. У гўёки қиз уни тинч қўйиши учун шу мазмундаги хабарларни ёзганини айтган. Бироқ унинг айби судга тақдим этилган ёзишмалар скриншотлари билан тўлиқ исботланди.
Суд эркакни МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (Шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топиб, унга беш сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Изоҳ