• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:46

11 май куни мактабларда дарслар бўлиб ўтади, болалар боғчалари эса ёпиқ бўлади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 11 май куни дам олиш куни кўчирилганига қарамай, мактабларда бошланғич синфлардан ташқари барча синфлар учун дарслар ўтказилишини маълум қилди. Шу билан бирга, давлат боғчалари бу куни ишламайди.

116
0

Президентнинг "2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба - дам олиш кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан ушбу дам олиш куни 11 май, душанба кунига кўчирилади.

11 май куни умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун шу кундаги жадвалга мувофиқ (бошланғич синф ўқувчилари бундан мустасно) ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Бироқ, давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун 11 май дам олиш куни бўлади.

Таъкидланишича, нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунларини белгилаш тартиби муассасаларнинг ички қоидалари билан белгиланади.

116
0

Изоҳ