• 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:05

Самарқандда икки нафар ўғил бола суннат қилинганидан сўнг вафот этди

Муолажадан сўнг болалар бир неча кун давомида ўзларини ёмон ҳис қилишган, бироқ шифокорлар бу нормал ҳолат эканлигини таъкидлашган. Беш кундан кейин болалар вафот этишган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

236
0
kun.uz

Самарқанд вилояти Иштихон туманида суннат маросимидан сўнг 2 ва 4 ёшли болалар вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Болалар туман шифохонасида суннат қилинган. Тўрт ёшли Э.Т. исмли бола суннат қилинган куннинг эртасига касал бўлиб қолган ва ундан қон кета бошлаган.

Ота-оналар суннат қилган жарроҳ билан боғланишган, бироқ у жойида йўқ бўлган ва у болани ҳамкасбига кўрсатишни маслаҳат берган. Шифокор болани суннат қилинган жойини боғлаб қўйган ва хавотирга ўрин йўқлигини айтган. Бироқ кечга бориб боланинг ҳарорати кўтарилган.

Тўрт кундан кейин жарроҳни уйига чақиришган. Болани кўздан кечириб, шамоллаб қолганини, ҳаммаси ўтиб кетишини айтган. Участка ҳамшираси боланинг аҳволи оғирлашаётганини айтиб, эътироз билдирган. Бола жонлантириш бўлимига етказилган, бироқ ярим соатдан сўнг у вафот этган.

Икки ёшли бола 3 апрель куни шу шифохонада суннат қилинган. Унда аллергик реакция пайдо бўлиб, иситмаси кўтарилган. Тўрт кун давомида бола ҳеч нарса емаган, фақат сув ичган. Шифохонага олиб келинганда, ота-онасига бу табиий ҳолат эканлиги ва ўтиб кетиши айтилган, бироқ 8 апрель куни у ҳам вафот этган.

Маълум қилинишича, марҳумлар муолажадан олдин мажбурий умумий тиббий кўрикдан ўтмаган.

Болалар ўлими бўйича текширувлар ўтказилди. Тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча тергов ишлари, жумладан, юзлаштириш, эксгумация ва бошқа процессуал ҳаракатлар зарур деб топилди.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

236
0

Изоҳ