Бугун, 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 60 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар истиқомат қилмоқда.
Улардан 14 нафари Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари, 14 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 13 нафари Ленинград қамали қатнашчилари, 19 нафари концлагерь маҳбусларидир.
Энг кўп фахрийлар Тошкент шаҳрида - 28 киши, Тошкент вилоятида - 11 киши ва Фарғона вилоятида - 5 киши истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, қайта кўриб чиқилган ҳарбий ҳисоб варақалари асосида Ўзбекистондан 1 миллион 951 минг киши фронтга сафарбар этилгани аниқланган. Ўша пайтда республика аҳолиси сони 6,5 млн кишини ташкил этган. Фронтга кетган ўзбекистонликлардан 538 минг киши ҳалок бўлди.
Аввалроқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 млн сўмдан бир марталик мукофот пули тўланиши ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ