Yandex Go иловасида янги «Шаҳарлараро» тарифи пайдо бўлди. Энди фойдаланувчилар Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида сафар буюртма қилиб, ўзларига мос шартлар ва нархни танлашлари мумкин.
Фойдаланувчи бутун салонни банд қилиши ёки фақат бир ёки бир нечта ўринни тўлаб, ҳамроҳлар билан бирга йўлга чиқиши мумкин. Сафар формати ҳайдовчи томонидан олдиндан кўрсатилади.
Сафарнинг аниқ нархини ҳамкор ҳайдовчиси белгилайди. Шу билан бирга, фойдаланувчи олдиндан мавжуд таклифларни кўриб чиқиб, ўзига мос вариантни танлаши мумкин.
Буюртма расмийлаштирилгандан сўнг, фойдаланувчи ҳайдовчи билан боғланиб, сафар тафсилотларини — жўнаш вақти, қўшимча тўхташлар ва бошқа жиҳатларни келишиб олади.
Хизматда олдиндан буюртма бериш функцияси ҳам бор: ҳайдовчи сафарни бир неча кун олдин жойлаштириши, фойдаланувчи эса мос вариантни танлаб, жўнашдан 2 кунгача олдин банд қилиши мумкин.
Янги тариф илованинг бош саҳифасида — алоҳида «Шаҳарлараро» тугмаси орқали мавжуд.
Бошқа тарифларда бўлгани каби, сафар давомида ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанган. Барча сафарларда замонавий хавфсизлик технологиялари ишлайди, жумладан, тезлик ва ҳайдаш услубини автоматик мониторинг қилиш. Иловада «Хавфсизлик» бўлими мавжуд бўлиб, у орқали фавқулодда хизматлар билан боғланиш, қўллаб-қувватлашга мурожаат қилиш ёки маршрутни яқинлар билан улашиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ