Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун, жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +34...+37 даража атрофида, жанубда +39 даражагача бўлади. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида бироз салқинроқ - +28...+33 даража бўлади.
9 майда ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат +28...+33 даражагача пасаяди.
10 майда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +20...+25 даражадан ошмайди.
11 майда Тошкент вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, кечаси ва эрталаб Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
9 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 10-11 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 9-10 майда айрим жойларда 23-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 10-11 майда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда 8-9 май кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳарорат 8 майда +34...+36, 9 майда +30...+32 даража бўлади. 10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +20...+22 даражани ташкил этади.
11 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +23...+25 даражани ташкил этади, шамол шарқдан ғарбга 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин, 9 майда шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзон билан кузатилади.
Изоҳ