• 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:13

Марказий банк банк раҳбарларини қўпол қоидабузарликлар ва ҳаракатсизлик учун жаримага тортади

Регулятор қоидабузарлар, содир этилган қоидабузарликлар ва уларга нисбатан қўлланилган санкциялар тўғрисидаги маълумотларни ҳам эълон қилиши мумкин бўлади.

83
0
uznews.uz

Марказий банк бошқарувининг қарори билан банкларга, шунингдек, нобанк ташкилотларга нисбатан санкциялар ва бошқа чораларни қўллаш тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.

Банкларга, нобанк кредит ташкилотларига ва кредит бюроларига, банк мулкдорларига ва раҳбар шахсларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарор Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Банк раҳбар шахсларининг қуйидаги ҳаракатларидан бири ёки ҳаракатсизлиги оқибатида банк томонидан қўпол, жиддий ва аҳамиятсиз қоидабузарликлар содир этилиши уларни жаримага тортиш учун асос бўлиши мумкин:

• раҳбар шахс томонидан банк фаолиятини ташкил этиш, таваккалчиликларни бошқариш ёки ички назорат тизимини қонунчилик талабларига мувофиқ таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги;

• раҳбар шахс томонидан қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиниши ёки бундай қарор қабул қилинишига розилик берилиши;

• раҳбар шахс томонидан ўз лавозим мажбуриятлари (ваколатлари) дан келиб чиқиб, ўзи билган ёки билиши лозим бўлган қоидабузарликни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмаганлиги;

• раҳбар шахснинг қоидабузарликка олиб келган топшириқ ёки кўрсатма бериши ёхуд қоидабузарликни тўғридан-тўғри маъқуллаши;

• раҳбар шахс томонидан ўз ваколатлари доирасида қоидабузарликнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилмаганлиги;

• банк томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисобот ёки маълумотларда маълумотларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотларни кўрсатиш;

• қоидабузарликка олиб келган қарорларни қабул қилиш ёки назоратни амалга оширишда зарур ҳужжатлаштириш, ҳисобдорлик ёки ички назорат механизмларининг йўқлиги.

Апеллатсия кенгаши апеллатсияни у келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, шунингдек қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш зарур бўлганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқади.

Бунда Марказий банк содир этилган қоидабузарликлар фактлари бўйича ўз расмий веб-сайтида қоидабузарлар, улар томонидан содир этилган қоидабузарликлар, шунингдек уларга нисбатан қўлланилган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиши мумкин.

83
0

Изоҳ