Аввалроқ Фарғонада 34 ёшли эркак алимент борасида жанжаллашиб, хотини ва икки ёшли қизини пичоқлаб, ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани суди гумонланувчига нисбатан ишни кўриб чиқди, дея хабар қилди Замон телекўрсатуви.
Иш ҳужжатларига кўра, гумонланувчи ўтган йилнинг 3 ноябрь куни соат 18:00 атрофида маст ҳолда қайнотасига тегишли уйга борган. У ерда у икки боласи билан уйда яшовчи рафиқаси билан жанжаллашиб қолган. Маълум бўлишича, у аввалроқ эридан алимент ундириш учун судга мурожаат қилган ва суд қарори билан у 15 суткага қамоққа олинган. Гумонланувчи жазони ўтаб бўлганидан сўнг, низо янада кескинлашган.
Жанжал пайтида у вояга етмаган фарзандларининг кўз ўнгида чўнтагида олиб келган ошхона пичоғи билан хотинига бир неча марта зарба берган. Бу билан чекланиб қолмай, у 2 ёшли қизини ҳам пичоқлаган, қизча воқеа жойида вафот этган. Унинг турмуш ўртоғи шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Судланувчи ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "a," "v," "j," "и" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Изоҳ