• 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 23:08

Тошкентда Equinox ҳайдовчиси бир нечта автомобилларга бориб урилди

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган оммавий ЙТҲ бўйича дастлабки маълумотни эълон қилди.

129
0
Видеодан кадр

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ бугун, 5 май куни соат 16:35 атрофида Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлган.

Equinox автомобили ҳайдовчиси ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли бошқарувни йўқотиб, светофорда турган бир нечта автомобилга бориб урилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. 15 та транспорт воситаси шикастланган. Equinox ҳайдовчиси жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, бошқа транспорт воситаларининг ҳайдовчилари: 1968 йилда туғилган С.Э., 1971 йилда туғилган М.А., 1985 йилда туғилган С.Э. лар енгил тан жароҳати олганлиги сабабли уларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади.

129
0

Изоҳ