• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Бугун, 19:32

Ўзбекистонда энг кўп имтиёз олган компаниялар рўйхати эълон қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йилда корхоналар фойдаланган солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

166
0
uznews.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтган йилда бизнес учун солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисидаги маълумотлар юзасидан ўтказилган таҳлил натижалари эълон қилинди.

Ҳисоботга кўра, ушбу даврда 178,1 триллион сўм (14,84 миллиард доллар) миқдоридаги имтиёзлардан фойдаланилган. Хусусан, 143 205 та корхона 119 трлн сўмлик (9,9 млрд АҚШ доллари) солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Шундан 139 020 та юридик шахсларга 118,9 трлн сўмлик, 4 185 та якка тартибдаги тадбиркорларга 120,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.

Энг кўп солиқ имтиёзларидан фойдаланган компаниялар орасида қуйидагилар бор:

- "Uzbekistan GTL" МЧЖ - 2,8 триллион сўм;

- Uzbekistan Airways АЖ - 2,4 трлн сўм;

- "Ўзбекнефтгаз" АЖ - 1,7 трлн сўм.

Божхона имтиёзларига келсак, улардан 15 346 та ташкилот 59,1 трлн сўм (4,9 млрд АҚШ доллари) миқдорида имтиёзлар олди. Йирик олувчилар орасида давлат учун муҳим лойиҳалар ҳам бор бўлиб, уларга 12,6 триллион сўм йўналтирилди. Шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва уларнинг агентлари 345 млрд сўмлик имтиёзлардан фойдаланди.

Энг кўп божхона имтиёзларини олган ТОП-3 компаниялар:

- UzGasTrade АЖ - 2,1 трлн сўм;

- RWS Optimum Шўба Корхонаси - 1,4 триллион сўм;

- "Enter Engineering PTE.LTD" ХК - 1,1 трлн сўм.

Бу борада Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий компаниялар ҳам муҳим ўрин тутади. Мамлакатда доимий ваколатхоналарига эга бўлган 75 та хорижий юридик шахс томонидан 2,46 трлн сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилган.

Агентлик бундан кейин ҳам имтиёзлардан фойдаланишни мунтазам равишда кузатиб боради ва ушбу маълумотларни эълон қилади.

Қуйида ҳар бир тоифадаги компаниялар рўйхати келтирилган:

1. 2025 йилда солиқ имтиёзларидан фойдаланган ташкилотлар

2. 2025 йилда божхона имтиёзларидан фойдаланган ташкилотлар

3. 2025 йилда божхона имтиёзларидан фойдаланган доимий муассасалар

166
0

Изоҳ