• 12 029 сўм
    -43.76
  • 14 066 сўм
    -111.54
  • 160 сўм
    -0.91
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 029 сўм
    -43.76
  • 14 066 сўм
    -111.54
  • 160 сўм
    -0.91
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:32

Оҳангаронда ППХ ходими вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилишда гумонланмоқда

Эркак 2 нафар қизни зўрлик ишлатиб тоққа олиб чиқиб, уларга тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ва прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1325
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда патруль-пост хизмати ходимининг вояга етмаган қизларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот тарқалди.

Видеомурожаатда жабрланувчи воқеа шу йилнинг 27 апрель куни кечқурун дугонаси билан уйнинг ҳовлисида ўтирганида содир бўлганини маълум қилди.

"Бизнинг олдимизга Spark автомашинаси келди ва ҳайдовчи менга машинага ўтиришимни айта бошлади. Мен рад этдим, лекин у қўпол тарзда менга автомобилга ўтиришимни айтди.

Мен уни милиция ходими, менга ҳеч нарса қилмайди, деб ўйлагандим. Машинага ўтирганимдан сўнг, у бизни жуда узоққа олиб кетди, машинани ўчириб, бизга тегажоғлик қила бошлади. Шундан сўнг, акам геолокацияни кўриб, вазиятни ўрганиш учун ўша ерга келди," - деди 14 ёшли қиз.

Қизнинг акасининг сўзларига кўра, эркак шундан сўнг уларга қўнғироқ қилиб, жойлашувини айтишни талаб қилган.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти воқеа юзасидан изоҳ берди.

ИИВнинг ўз хавфсизлиги бўлинмаси томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда текширув бошланиб, ҳодисанинг барча иштирокчилари ва ҳолатлари аниқланган.

"Нашрларда тилга олинган ходим хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилди. Баён этилган фактлар тасдиқланса, унинг ҳаракатларига жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган қатъий ҳуқуқий баҳо берилади," - дейилади хабарда.

Текширув натижалари ҳақида вазирлик қўшимча равишда хабар беради.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан, айниқса, вояга етмаганларга нисбатан содир этиладиган ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар қабул қилиниши мумкин эмаслиги ва қатъий чоралар кўрилиши таъкидланади.

1325
0

Изоҳ