Ариза юборишда рақамнинг амалдаги эгаси ва янги эгаси уни MyID тизими орқали тасдиқлаши керак. Хизмат нархи мобил операторнинг тариф сиёсатига қараб белгиланади.
Аввалроқ хабар қилинганидек, 22 апрелдан банк иловаларида рўйхатдан ўтишда телефон рақами ва ПИНФЛ мос келмаса, рад этилади. Яъни мобил иловадан фойдаланиш учун рақам ўша шахс номида расмийлаштирилган бўлиши шарт.
Шу муносабат билан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рақамни бошқа шахсга қайта расмийлаштириш хизмати ишга туширилди.
Илгари рақам эгасини ўзгартириш учун ҳар икки томон (амалдаги ва янги эга) мобил оператор офисига шахсан бориши талаб этиларди.
Онлайн ариза топширилганда эса ҳар икки томон MyID орқали тасдиқ бериши лозим.
Маълум қилинишича, ушбу хизмат барча мобил операторларда босқичма-босқич жорий этилмоқда. Хизмат кўрсатиш муддати 1 кундан 5 кунгача бўлиши мумкин.
Айрим операторларда яқин қариндошлар учун мазкур хизмат бепул бўлиши ҳам мумкин.
Изоҳ