• 12 016 сўм
    -26.53
  • 14 051 сўм
    -96.06
  • 160 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 016 сўм
    -26.53
  • 14 051 сўм
    -96.06
  • 160 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:07

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво ва қисқа муддатли ёмғирлар кутилмоқда

Синоптиклар маълумотига кўра, апрель ойининг сўнгги дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғирлар кузатилади.

109
0
uznews.uz

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 24-27 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 29-32 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 25 апрель-шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда, шунингдек, 26 апрель-якшанба куни Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шанба куни кундузи ҳаво 28-31 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 32-35 даражагача исийди.

Якшанба куни кўпчилик вилоятлар бўйича ҳаво ҳарорати ушбу даражалар атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 20-23 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 25-28 даражагача пасаяди.

24-25-апрель кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 25-27 даража бўлади.

Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 27-30 даража атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража бўлади.

109
0

Изоҳ