• 12 042 сўм
    -18.06
  • 14 148 сўм
    -35.69
  • 161 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 042 сўм
    -18.06
  • 14 148 сўм
    -35.69
  • 161 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:19

Мансабдор шахслар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарималар оширилди

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтиришни, жумладан, инспекторларнинг ваколатларини кенгайтиришни ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда бизнес фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳуқуқини назарда тутади.

78
0
uznews.uz

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар берди Адлия вазирлиги Матбуот хизмати.

ЎзР МЖТКга киритилган қўшимчаларга кўра, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат жойлари, омборхона бинолари, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек, тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Амалдаги таҳрирда ушбу ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солиниши назарда тутилган.

Бундан ташқари, эндиликда республика ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва мансабдор шахсларга БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима солиш ҳуқуқига эга. Амалдаги таҳрирда ушбу жарима миқдори БҲМнинг 20 баравари миқдорида белгиланган.

Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинлар ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғига бошқа муқаррар хавф юзага келиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш муносабати билан тадбиркорлар фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриши мумкинлиги белгиланди.

Мазкур қонун 3 ойдан кейин кучга киради.

78
0

Изоҳ