• 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:33

Ўзбекистонда солиқ тўламаганлик учун 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланади

Янги тузатишлар нафақат жарималарни оширишни, балки солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиришни ҳам назарда тутади.

193
0
uznews.uz

Ўзбекистонда қонун билан солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

МЖтКнинг 174-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ёхуд солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бошқача тарзда қасддан бўйин товлаганлик учун фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача (илгари БҲМнинг 10 баравари), мансабдор шахсларга эса 25 бараваридан 50 бараваригача (илгари БҲМнинг 15 баравари) миқдорда жарима солинади.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса, фуқаролар учун жарима 30 дан 50 БҲМгача (илгари 20 БҲМ), мансабдор шахслар учун 50 дан 100 БҲМгача (илгари 30 БҲМ) бўлади.

Даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ЎзР ЖКнинг 184-моддасига ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, худди шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан анча миқдорда қасддан бўйин товлаш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Илгари ушбу модданинг санкцияси фақат жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларини назарда тутган.

Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш такроран ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жуда кўп миқдорда содир этилган солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш -

300 БҲМдан 600 БҲМгача жарима ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар қасддан яширилган ёки камайтириб кўрсатилган даромадлар бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлиқ тўланган бўлса, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Агар шахс биринчи марта жиноят содир этган бўлса ва терговга қадар текширув, тергов ёки ишни биринчи инстанция суди томонидан кўриш тугагунга қадар (суд маслаҳатхонага киргунга қадар) давлатга етказилган зарарни, шу жумладан пеня ва бошқа молиявий санкцияларни тўлиқ қоплаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.

Мазкур модда доирасида БҲМнинг 100 бараваридан 600 бараваригача бўлган миқдор, БҲМнинг 600 бараваридан 1000 бараваригача бўлган миқдор, БҲМнинг 1000 баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлашнинг катта миқдори деб ҳисобланади.

193
0

Изоҳ