• 12 042 сўм
    -18.06
  • 14 148 сўм
    -35.69
  • 161 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 042 сўм
    -18.06
  • 14 148 сўм
    -35.69
  • 161 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:51

Кредитга картада 0 сўм қолгунча ечиб олиш тизими тугатилади

Кредит ва “рассрочка” тўловлари бўйича автоматик ечимларда минимал қолдиқ жорий этилди. Бу эса карта баланси тўлиқ нолга тушиб кетишининг олдини олади.

125
0
uznews.uz

2026 йил 15 апрелдан бошлаб акцептсиз ечиб олишлардан фойдаланилганда минимал камайтирилмайдиган қолдиқ жори этилади — картада ҳар доим камида 3 та базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) сақланади. Бу ҳақда UZCARD Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бу шуни англатадики, ечиб олиш энди балансни нолга туширмайди: операциялар фақат белгиланган чегарадан ортиқ бўлган маблағ доирасида амалга оширилади.

Акцептсиз ечиб олишлар одатда карта эгаларининг банклар ва бошқа молиявий институтлар олдидаги мажбуриятларини (масалан, кредитлар, бўлиб-бўлиб тўлаш ва бошқа мажбуриятлар) сўндириш учун қўлланилади, бу эса ушбу механизмни тўлов интизомининг муҳим қисмига айлантиради.

Ўзгаришлар UZCARD тўлов тизими қоидаларига мувофиқ амалга оширилган.

Ушбу шартлар Банк томонидан мижоздан олинган ва ОТП тасдиқланган карта реквизитларига нисбатан қўлланилмайди.

125
0

Изоҳ