• 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:00

Марказий банк Тимур Ишметовнинг 27 минг евролик соати ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Марказий банкка кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда қимматбаҳо эмас, нисбатан арзонроқ брендга мансуб соат акс этган. Қиммат модель ҳақидаги маълумот эса ҳақиқатга тўғри келмайди.

194
0
Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда яна юқори лавозимли амалдорларнинг аксессуарлари муҳокама қилинмоқда. Бу сафар фойдаланувчилар эътибори Марказий банк раиси Тимур Ишметовга қаратилди.

Хусусан, интернетда 2021 йилдаги интервьюдан лавҳалар тарқалиб, ўша пайтда молия вазири лавозимида ишлаган Ишметовнинг қўлидаги соат муҳокама марказига айланди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг соати Patek Philippe Calatrava бўлиб, қиймати 27 минг евродан ортиқ эканини таъкидлашмоқда.

Марказий банк матбуот хизматига кўра эса, гап Tissot watch ҳақида бормоқда. Унинг нархи 2021 йилда тахминан 300–350 доллар атрофида баҳоланган.

Марказий банк амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ёлғон ёки чалғитувчи маълумотларни тарқатиш, шунингдек, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ахборотлар учун жавобгарлик белгиланганини эслатди. Шу муносабат билан фойдаланувчилар тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилмасликка чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ижтимоий тармоқларда Миллий урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевнинг соати ҳам муҳокамаларга сабаб бўлганди. Фойдаланувчилар унинг қўлида тахминан 50 минг долларлик люкс соат борлигини қайд этган.

Кейинчалик маълум бўлишича, мазкур соат Кудбиевга отасидан мерос бўлиб қолган. Амалдор танқидларни асосли деб топиб, бу ҳолат унинг учун шахсий сабоқ бўлганини таъкидлаган.

194
0

Изоҳ