Жорий йилнинг 19 апрель куни соат 23:00 атрофида С.Р. (эркак) Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Хадра МФЙ ҳудудида маст ҳолда фуқаро С.М.нинг (аёл киши) олдидан ўтиб кетётган вақтида С.М.нинг белдан пастки қисмини ҳамда кўкрак қисмини қўли билан ушлаб С.М.га нисбатан, шахвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатни содир этиб кетган.
Шундан сўнг ҳолат жойига ИИО ходимлари келиб С.Рустамовдан ИИБ биносига улар билан бирга бориши сўралганда ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан жамоат жойида бақир-чақир қилиб майда безорилик содир қилган.
Суд ҳукмига кўра, судлануачи Р.С. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми, 183-моддаси ва 194-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир
этганликда айбли деб топилди ва 10 суткага қамалди.
Изоҳ