• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:26

Тошкентда ҳар бир туман маълум соҳаларга ихтисослаштирилади

Шавкат Мирзиёев пойтахтни ривожлантиришнинг янги моделига ўтиш режаларини маълум қилди.

129
0
Prezident.uz

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги 12 та туманнинг ҳар бири алоҳида иқтисодий соҳага ихтисослаштирилади — гастрономия, туризм ва IT’дан тортиб логистика ва электротехникагача.

16 апрель куни давлат раҳбари Тошкентда иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитларни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Янги ёндашув асосида жорий йилдан бошлаб пойтахт туманлари қуйидаги соҳалар бўйича ихтисослаштирилади:

  • Бектемир тумани — кимё саноати ва улгуржи савдо;
  • Мирзо Улуғбек тумани — кабель саноати, илм-фан, таълим ва IT;
  • Мирабад тумани — озиқ-овқат саноати, туризм ва умумий овқатланиш;
  • Учтепа тумани — заргарлик маҳсулотлари, маиший хизматлар ва чакана савдо;
  • Чилонзор тумани — фармацевтика, савдо, хизмат кўрсатиш ва спорт;
  • Шайхонтоҳур тумани — мебел ишлаб чиқариш ва гастрономик туризм;
  • Юнусобод тумани — қоғоз саноати ва туризм;
  • Яшнобод тумани — электротехника ва транспорт-логистика соҳаси;
  • Яккасарой тумани — енгил саноат ва молиявий хизматлар;
  • Янгихаёт тумани — автомобилсозлик ва логистика;
  • Олмазор тумани — қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва таълим;
  • Сергели тумани — металлургия, логистика ва автосервис.

Мазкур тизим орқали ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва янги иш ўринларини яратиш мақсад қилинган.

129
0

Изоҳ