Ўзбекистон Беларусдаги 4 гектар экин майдонини узоқ муддатли ижарага олишга келишиб олди, деб ёзмоқда "Dunyo" АА.
Ушбу ҳудудда биринчи босқичда минг бош қорамол боқиш бўйича кенг кўламли лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.
Қашқадарё вилояти делегациясининг мамлакатимизга ташрифи чоғида "Асл Юксалиш Савдо," "Муборак қоракўлчилик" корхоналари ҳамда Шумили туманида жойлашган "Сироти" чорвачилик фермаси ўртасида келишувга эришилди.
Ўзбекистон вакиллари бир неча ҳудудлардаги чорвачилик мажмуалари ва савдо объектлари фаолиятини ўрганди.
Бундан ташқари, "Asl Yuksalish Savdo" корхонаси "Доброном" ЁАЖнинг йирик савдо тармоғи билан Ўзбекистондан Беларусга йилига 60 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни назарда тутувчи шартнома тузди.
Етказиб бериш ассортиментига қуритилган мевалар, дуккакли экинлар, шунингдек, полиз экинлари ва узум киради.
Изоҳ