• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 13 апрел 17:53

Тошкентдаги Фанлар академияси ерлари дендропарк ташкил этиш учун берилади

Фанлар академиясининг тушунтиришича, Мирзо Улуғбек туманидаги ерларнинг ҳокимликка ўтказилиши "Тоза ҳаво" лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ.

195
0
jinr.ru

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Фанлар академияси Мирзо Улуғбек тумани "Улуғбек" маҳалласидаги 190 гектар ер майдонидан ихтиёрий равишда воз кечиб, уни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига топширгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди, улар ер қурилиш учун кетишини тахмин қилишди.

Фанлар академияси маълумотларига кўра, ушбу жараён президентнинг 2026 йил 25 мартдаги "Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Фармоннинг 21-банди "а" кичик бандига мувофиқ, пойтахтимиздаги экологик вазиятни тубдан яхшилаш мақсадида Фанлар академияси Ядро физикаси институти жойлашган Мирзо Улуғбек туманидаги 250 гектар ҳудуд ва унга туташ ерларда замонавий дендрология боғи ташкил этилади.

Ер участкаси белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтарилади ва Экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади. Экология қўмитаси ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт ва бута турларини танлаб, тегишли лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади. Ушбу лойиҳа асосида ҳудудда кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади," дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу ер участкаси қурилиш ишлари учун эмас, балки шаҳар аҳолиси ва келажак авлод манфаатлари йўлида атмосфера ҳавосини тозалашга хизмат қиладиган йирик яшил майдон - дендропарк барпо этиш учун ажратилиши таъкидланган.

195
0

Изоҳ