• 11 971 сўм
    36.04
  • 13 903 сўм
    6.06
  • 163 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 971 сўм
    36.04
  • 13 903 сўм
    6.06
  • 163 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:42

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Abdukodir Khusanov Осиёнинг энг қиммат футболчиси мақомини қўлга киритди.

197
0
uznews.uz

Германиянинг футболчилар ва футбол статистикасига оид йирик маълумотлар базаси ҳисобланган Transfermarkt Англия Премьер-лигаси футболчиларининг бозор қийматини янгилади.

Янги маълумотларга кўра, 22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячининг трансфер қиймати 15 миллион еврога оширилиб, 50 миллион еврога етган.

Ушбу кўрсаткич орқали Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди. Рейтингда у япон футболчилари Kaishu Sano (40 миллион евро) ва Takefusa Kubo (30 миллион евро)ни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати 35 миллион евро деб баҳоланган эди. Янгиланган баҳолаш натижасида унинг трансфер нархи янада юқори кўтарилди ва у қитъанинг энг қиммат футболчисига айланди.

197
0

Изоҳ