• 12 141 сўм
    15.28
  • 14 313 сўм
    141.7
  • 160 сўм
    1.15
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 141 сўм
    15.28
  • 14 313 сўм
    141.7
  • 160 сўм
    1.15
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 13 апрел 12:23

Тошкент ҳокимлиги энг ёпиқ давлат органлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади

2025 йил якунлари бўйича "Очиқлик индекси" рейтинги янгиланди, пойтахт ҳокимлиги энг ёмон натижаларни кўрсатди.

195
0
uznews.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган "Очиқлик индекси" рейтингини эълон қилди.

2025 йилда 97 та вазирлик, идора, муассаса ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қамраб олинди. Индексни ҳисоблаш 100 баллик шкала бўйича 84 та мезондан иборат саккизта кўрсаткич асосида амалга оширилади: "яхши" (81–100 балл), "қониқарли" (55–80 балл) ва "қониқарсиз" (55 баллдан паст).

Натижаларга кўра, биринчи тоифага 66 та, иккинчи тоифага 22 та ва учинчи тоифага 9 та ташкилот киради.

2022 йилнинг биринчи баҳолаш даврига нисбатан "яшил" тоифадаги ташкилотлар сони 3,5 баробарга ошган бўлса, "сариқ" тоифадаги ташкилотлар сони 2 баробарга ошган, "қизил" тоифадаги ташкилотлар сони эса 3 баробарга камайган.

"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, "Ўзавтосаноат" АЖ, Транспорт назорати инспекцияси, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги энг юқори очиқлик кўрсаткичларини намойиш этди.

Республика ташкилотлари орасида энг паст кўрсаткичлар Ўрмонлар ва яшил ҳудудларни кўпайтириш ҳамда чўлланишга қарши курашиш агентлиги ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖда қайд этилган. Ҳудудий даражада "қизил" тоифага Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари киритилди.

Келгусида агентлик тизимнинг қуйи даражаларида ҳам очиқликни баҳолашни жорий этишни режалаштирмоқда. Хусусан, 2026 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Навоий вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда ташкилотлар фаолиятининг очиқлик даражасини index.anticorruption.uz платформаси орқали синов тариқасида баҳолаш режалаштирилмоқда.

195
0

Изоҳ