Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ишга туширилган ушбу хизмат фуқароларга дипломатик ваколатхоналарга боришдан олдин қулай вақтни танлаш имконини беради.
Онлайн навбатга ёзилиш учун фойдаланувчи:
- my.gov.uz порталига киради;
- консулликка қабулга ёзилиш хизматини танлайди;
- консуллик округи ва керакли хизмат турини кўрсатади;
- календардан ўзига мос сана ва вақтни танлайди.
Ушбу хизмат мутлақо бепул тақдим этилади.
Изоҳ