• 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 10 апрел 10:51

ДХХ Тошкентдаги дорихоналарда сифатсиз дори-дармонлар сотилишига чек қўйди

ДХХ ходимлари пойтахт яқинида мамлакатга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 100 дан ортиқ турли хил дори-дармонлар сақланаётган омборни аниқлади.

115
0
uznews.uz

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида сифатсиз дориларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи фуқаро чет элдан айланма йўллар орқали ноқонуний олиб келинган дори воситаларини уйида сақлаб, пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланган.

Омборхонани кўздан кечириш чоғида 119 номдаги дори воситалари - жами 3356 ўрамда 76 318 дона, жумладан, "Frotu," "Буденофалк," "Гевискон" ва бошқа дори воситалари аниқланди.

Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 млрд сўмни ташкил этади.

Ҳозирда дори воситалари намуналари олиниб, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

115
0

Изоҳ