• 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:21

Тошкентда “доставчик” МЧЖ офисидан $50 мингни ўғирлади

МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи ходим шерикларига пул қаердалигини айтган. Улардан бири етказиб берувчи сифатида кийиниб, сейфни ўғирлаб кетган.

96
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига келиб тушган мурожаатга кўра, пойтахтнинг Юнусобод туманида ўғрилик жинояти содир этилган, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати. 

Маълумотларга кўра, туманнинг иккинчи мавзесида жойлашган масъулияти чекланган жамиятидан номаълум шахс ичида 50 000 АҚШ доллар миқдорида пуллар бўлган сейфни ўғирлаб кетган.

Аниқланишича, мазкур жиноят ташкилотчиси 1988 йилда туғилган Бобир исмли шахс, 2000 йилда туғилган Шерзод ва мазкур масъулияти чекланган жамиятида ҳайдовчи лавозимида ишловчи Абдураҳмон исмли шахс ҳам қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, мазкур жиноят содир этилиши ва пулларни ўғирланишида мазкур масъулияти чекланган жамиятида ҳайдовчи бўлиб ишловчи Абдураҳмон исмли шахс ҳам қўштирноқ ичидаги ёрдамини берган. Яъни, офисга пулларни ўғирлашга келган Шерзод исмли шахсга самокат буюртма етказувчилар сумкаси ва шлем каскасини берган. Мазкур шахс эса тунда Юнусобод туманида жойлашган офисга келиб, ертўлада ичида 50 000 АҚШ доллар пули бўлган сейфни олиб, воқеа жойидан яширинган.

“Фақат бир марта имконият беринглар, илтимос. Уятга қолдим мен, уятга қолдим. Оиламдан, фарзандларимнинг олдида уятга қолдим. Ҳурматли президентимиздан ҳам кечирим сўрайман, халқдан, оиламдан, фарзандларимдан. Ҳозир қаттиқ пушаймондаман. Президентимдан, халқимдан кечиришларини яна бир маротаба сўраб қоламан”, - дейди гумонланувчилардан бири.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур моддага кўра суд ҳукми билан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Қонун устувор, жиноятга эса жазо муқаррар.

96
0

Изоҳ