• 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:03

Фуқароларга янги қурилишлар соҳасидаги шикоятлар ортида 24 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси янги уй-жой қурилиши сифати, топшириш муддатлари ва кўрсатилмаган хизматлар учун тўловлар билан боғлиқ мурожаатлар юзасидан чоралар кўрди.

38
0
uznews.uz

2025 йил ва 2026 йил январь–февраль ойларида Қўмитага кўп қаватли уйлар қурилиши билан боғлиқ 2 057 та мурожаат келиб тушди.

Жумладан, 2025 йил давомида 1 700 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш жараёнида қуйидаги муаммолар аниқланди:

• 708 та ҳолатда (33,8%) қурилиш компаниялари кўп қаватли уйларда ишларни сифатсиз бажарган;

• 693 та ҳолатда (33,1%) уй-жой шартномада кўрсатилган муддатларда топширилмаган;

• 278 та ҳолатда (13,5%) кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов олинган;

• 27 та ҳолатда (1,3%) – бошқа масалалар.

Жорий йилнинг икки ойи давомида кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш масалалари бўйича 350 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, фуқаролар шу каби муаммоларга дуч келаётганини билдирган.

Масалан, Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро Тошкентда қурилаётган кўп қаватли уйдан квартира сотиб олиш бўйича шартнома тузиб, қарийб 1,4 млрд сўм тўлаган. Бироқ «С. Р.» МЧЖ қурувчиси уй-жойни белгиланган муддатда топширмаган, шунингдек, қурилиш сифати паст бўлган. Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида фуқарога тўланган маблағ тўлиқ қайтарилиши таъминланган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш якунларига кўра, уларнинг 1 529 таси (74,3%) ижобий ҳал этилган ва натижада қарийб 24,4 млрд сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоблаб чиқилган.

38
0

Изоҳ