• 12 175 сўм
    4.67
  • 14 064 сўм
    15.14
  • 154 сўм
    1.99
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 175 сўм
    4.67
  • 14 064 сўм
    15.14
  • 154 сўм
    1.99
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 21:57

Артистларнинг солиқ ҳақидаги эътирозидан сўнг Маданият вазирлиги Адлияга таклиф билан чиқди

Маданият вазирлиги санъаткорларнинг солиқққа тортилиши ҳақидаги қонун бўйича аввалдан этироз билдирганини, ҳозирда солиқни енгиллаштириш бўйича таклиф билан мурожаат қилганини маълум қилди.

238
0
uznews.uz

Аввал хабар қилинганидек, 1 сентябрдан концерт-томоша соҳасида фаолият юритувчи шахслар учун янги солиқ тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Гап тўйлар, концертлар, ресторан ва клубларда ишлайдиган қўшиқчилар, бошловчилар, диджейлар, мусиқачилар, раққосалар ва бошқа ижрочилар ҳақида кетмоқда.

2029 йил 1 январгача солиқ «бир хизмат — бир тўлов» тамойили асосида — ижрочининг ҳақиқий даромадидан қатъи назар, белгиланган миқдорда ундирилиши режалаштирилмоқда. Бунда ҳатто хизмат бепул кўрсатилган тақдирда ҳам солиқ тўланиши керак (давлат тадбирларида иштирок этиш бундан мустасно).

Маданият вазирлиги режалаштирилаётган янгилик бўйича изоҳ берди

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Президентининг “Конверт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан атрофлича кўриб чиқилган.

«Маданият вазирлиги томонидан лойиҳанинг айрим бандлари бўйича расмий эътирозлар киритилганига қарамасдан, у Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди», — дея қайд этилди вазирликда.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни солиққа тортиш тартиби амалдаги қонунчилик билан белгиланган. Хусусан, мазкур тоифадаги шахслар учун даромад солиғини декларация асосида ёки белгиланган ставка бўйича тўлаш механизми жорий этилган.

Санаткорлар ҳар ойда камида 1 БҲМ миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар. Бундан ташқари, улар декларация асосида йиллик даромадининг 12 фоизи миқдорида жисмоний шахслар даромад солиғини тўлайдилар.

Шу тариқа, амалдаги тизим концерт-томоша хизматлари соҳасида фаолият юритувчи шахслар солиқ назоратидан ташқарида эмаслигини назарда тутади. Улар учун қонуний солиқ солиш механизми аллақачон назарда тутилган ва амал қилиб келмоқда. «Артистлар умуман солиқ тўламайди», деган даъволар тўлиқ ҳақиқатга тўғри келмайди.

Амалдаги тартибга кўра, концерт-томоша соҳасида фаолият юритувчи шахслар солиқ тўлаш тизимидан ташқарида эмас. Улар учун қонуний солиқ механизми амалда мавжуд ва қўлланилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, бугунги муҳокамаларда айрим ҳолатларда учраётган “санъаткорлар умуман солиқ тўламайди” деган талқинлар ҳақиқатга тўлиқ мос келмайди.

"Маданият вазирлиги томонидан қарор лойиҳасининг айрим бандларига енгилликлар киритиш, амалий қўллаш механизмларини қайта кўриб чиқиш, солиқ миқдорларини тоифалар кесимида адолатли белгилаш, соҳанинг турли иштирокчилари учун табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш ҳамда қатор нормаларни янада аниқлаштириш бўйича таклиф ва эътирозлар билдирилган.

Вазирлик ушбу масалада жамоатчилик фикри, ижодкорлар ва соҳа вакилларининг таклифлари муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди.

Чунки қабул қилинадиган ҳар қандай қарор, аввало, қонунийлик, адолат ва амалий самарадорлик тамойилларига асосланиши керак.

Маданият вазирлиги мазкур лойиҳа юзасидан муҳокамаларда конструктив ёндашув тарафдори эканини маълум қилади.

Вазирликнинг асосий мақсади бир томондан, соҳада шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, иккинчи томондан эса, ижодкорлар фаолияти учун барқарор, адолатли ва амалий жиҳатдан мақбул шарт-шароитларни сақлаб қолишдан иборат", - дейилади хабарда.

238
0

Изоҳ