• 12 175 сўм
    4.67
  • 14 064 сўм
    15.14
  • 154 сўм
    1.99
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 175 сўм
    4.67
  • 14 064 сўм
    15.14
  • 154 сўм
    1.99
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:10

Чилонзордаги бозорда ёнғиндан ҳеч ким жароҳатланмади — ФВВ

Ижтимоий тармоқда ёнғинда жароҳатланганлар борлиги айтилганди. ФВВ мазкур хабарни рад этди.

317
0
uznews.uz

Кеча, 5 апрель куни соат 15:56 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган "Бешқўрғон" бозорида дўкон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ҳозирда ёнғин ўчириш ишлари олиб борилган. Ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Икрамов ҳам етиб борган. Ёнғин соат 18:18 да ўчирилган.

Ёнғиндан мажмуанинг 3000 кв.м майдони ва моддий бойликлари, шунингдек, унга туташ бўлган ҳудуддаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳамда 5 қаватли автотураргоҳ ёнғиндан сақлаб қолинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шуни маълум қиладики ёнғиндан ҳеч ким жароҳатланмаган.

317
0

Изоҳ