Ижтимоий тармоқларда 143-йўналишда ҳаракатланган Mercedes-Benz автобусида юз берган йирик ёнғин акс этган видео тарқалди.
Маълум қилинишича, ёнғин ҳақида хабар 6 апрель куни соат 18:45 да Сергели тумани Янги Сергели кўчасида қайд этилган.
Қутқарув гуруҳлари воқеа жойига соат 18:51 да етиб келган. Ёнғин 4 дақиқа ичида, соат 18:55 да бартараф этилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда содир бўлган ҳолат сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ