"Ўзгидромет" хабарига кўра, душанба куни кундузи Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво +18...+23 даражагача, баъзи жойларда +24...+26 даражагача исийди.
Сешанба ва чоршанба кунлари республиканинг аксарият вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +13...+18 даража атрофида бўлади.
Пайшанба ва жума кунлари республиканинг фақат айрим ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20...+25 даражагача кўтарилади.
6-7 апрелда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда кўчки хавфи бор.
Тошкентда 7-8 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7 апрелда шамол 12-14 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +15...+17 даража бўлади.
9 апрелда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 10 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +20...+25 даражагача кўтарилади.
Изоҳ