• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 апрел 09:24

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Онлайн кредит расмийлаштирилгандан сўнг, худди шу ЖШШИР бўйича янги аризалар 24 соат ичида кўриб чиқилмайди.

229
0
uznews.uz

Жорий йил 22 апрелдан бошлаб фуқаролар бир сутка давомида фақат битта кредит ташкилотида битта онлайн кредитни расмийлаштиришлари мумкин бўлади, дейилади Марказий банк бошқаруви қарорида.

Ҳужжатга кўра, онлайн кредит (микроқарз) олиш учун ариза келиб тушгандан сўнг кредит ташкилоти биринчи навбатда Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестридаги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни текширади.

Агар битта ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотларидан микроқарз олиш учун аризалар келиб тушса, кредит бюроси улардан фақат биринчисини кўриб чиқади.

Агар биринчи ташкилот микроқарз беришни рад этса, бюро ушбу ЖШШИР бўйича кейинги аризага ўтади.

Агар ушбу ЖШШИР бўйича кредит маъқулланса ва расмийлаштирилса, у бўйича бошқа аризалар рад этилади. Бунда 24 соат давомида ушбу ЖШШИР бўйича янги сўровлар кўриб чиқилмайди.

229
0

Изоҳ