• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 2 апрел 16:23

Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Синоптиклар аҳолини республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиш хавфи ҳақида огоҳлантирди.

306
0
Ўзгидромет

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 4-8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли, республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиш хавфи элон қилинди.

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Бойсун, Сариосиё, Узун туманларида;
Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

306
0

Изоҳ