Иш материалларига кўра, воқеа 6-март куни пойтахтдаги метро вагонида, Пахтакор ва Новза бекатлари оралиғида содир бўлган. Наманган вилоятининг 27 ёшли фуқароси бир неча бор аёлнинг танасига тегиб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.
Судланувчининг ўзи айбини қисман тан олди ва жисмоний алоқа тасодифий бўлганини ва метро вагонида одамларнинг кўплигидан келиб чиққанини айтди. Шунингдек, у ўз қилмишларидан пушаймон эканлигини билдирди.
Чилонзор тумани жиноят ишлари бўйича суди эркакни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси бўйича айбдор деб топди ва унга беш кунлик маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Изоҳ