• 12 196 сўм
    15.63
  • 14 049 сўм
    -30.71
  • 150 сўм
    1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 196 сўм
    15.63
  • 14 049 сўм
    -30.71
  • 150 сўм
    1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 15:24

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди

Сувда чўкаётган укасини кўрган ака укасини қутқариш учун сувга тушганида укаси билан бирга чўкиб кетиб вафот этган.

211
0
uznews.uz

Жорий йилнинг 19 март куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида соат 20:05 атрофида Х.Олимжон МФЙда яшаган вояга етмаганлар 2018 йилда туғилган З.С. ҳамда 2020 йилда туғилган С.З. "Булоқбоши" МФЙда жойлашган сув тақсимлагич омборига ўз эхтиётсизлиги натижасида тушиб кетиб, сувга димиқиши натижасида вафот этган. UzNews.uz сўровига жавобан бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мазкур хабарга асосан ходиса жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Аниқланишича, вояга етмаган С.З. 19 март куни "Булоқбоши" МФЙда жойлашган сув тақсимлагич омбори ҳудудида ўйнаб юрган вақтларида қўлида бўлган болалар ўйинчоғи сувга тушиб кетиши натижасида уни сувдан олиш учун тушган вақтида ўзини бошқара олмай сувга чўкиб кетган.

Бу орада унинг акаси вояга етмаган С.З. укасини қутқариш учун ўзини сувга ташлаган. Оқибатда хар иккиси сувга димиқиб, ходиса жойида вафот этган.

Кейинчалик, болалар яшаш хонадонига келмаганидан сўнг канал ҳудудида отаси Х.Қ. томонидан кўриб қолинган ва ФВВ қутқарув хизмати томонидан мурдалар сувдан олиб чиқилган.

Мурдалар ташқи кўздан кечирилганида танасида тан жароҳатлари ва улардан қолган излар аниқланмаган.

Судга оид тиббий экспертизанинг 19 март кунидаги дастлабки маълумотномасида вояга етмаганлар С.З. ва унинг укаси З.С.ларнинг ўлимига "нафас йўлларини сув билан беркилиши натижасида мехник асфикция" сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда ва текширув ҳаракатлари назоратга олинган.

211
0

Изоҳ