• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:48

Тошкентда туман газ таъминоти собиқ бўлим бошлиғи 101 млн пора билан ушланди

У газ ҳисоблагич ускунасини, юқори сиғимли газ ҳисоблагич ускунасига алмаштириб, техник шартларни тайёрлаб бериши эвазига ушбу суммани талаб қилган.

155
0
Прокуратура департаменти

Яккасарой туманида оилавий корхона биносининг газ ҳисоблагич ускунасини алмаштириб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиҳаёт тумангаз” газ таъминоти филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Э.П. (ҳозирда собиқ) “Q-M.” оилавий корхонасига қарашли кафеда ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасини, юқори сиғимли газ ҳисоблагич ускунасига алмаштириб, техник шартларни тайёрлаб бериши эвазига А.О.дан 101 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

155
0

Изоҳ