• 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    -30.05
  • 14 140 сўм
    -31.22
  • 157 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Туризм Бугун, 14:07

Яқин Шарқ мамлакатларидан 9 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзбекистон фуқаролари БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Баҳрайн ва Ўмондан олиб келинди. Фуқароларни ватанга қайтариш ишлари босқичма-босқич ва тизимли равишда давом этмоқда.

728
0
UzNews.uz

Ўзбекисто6н ТИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Жорий йил 1 мартдан 5 март соат 10:00 ҳолатига кўра, минтақадаги давлатлардан жами 9 361 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга эвакуация қилинди.

Саудия Арабистонидан мунтазам ва қўшимча чартер рейслар орқали 8 114 нафар фуқаро қайтарилди. Бирлашган Араб Амирликларидан 1 192 нафар, Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан 25 нафар ва Ўмондан 7 нафар ўзбекистонлик ватанга хавфсиз олиб келинди.

Маълум қилинишича, фуқароларни ватанга қайтариш ишлари босқичма-босқич ва тизимли равишда давом этмоқда. Эвакуация ҳозирча фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлган давлатлар орқали амалга оширилмоқда.

Минтақадаги бошқа давлатларда ҳам ҳаво ҳудуди очилиши билан эвакуация тадбирлари тезкор ташкил этилади. Шунингдек, хориждаги ўзбекистонликлардан вазминликни сақлаш, маҳаллий қоидаларга риоя қилиш ва фақат расмий манбаларга ишониш сўралди.

728
0

Изоҳ