• 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 10:00

Uzum Market ва «Матонат» мактаби молиявий саводхонлик ва рақамли тадбиркорлик бўйича бепул онлайн курсни ишга туширмоқда

8 та дарсдан иборат курс молиявий саводхонлик асослари ва Uzum Market миллий маркетплейсида бизнесни йўлга қўйишга бағишланган.

465
0
uznews.uz

Экспертлар раҳбарлигида иштирокчилар маркетплейсда қандай қилиб товар ва йўналишни танлаш, талабни баҳолаш, карточка яратиш, нархни шакллантириш ҳамда тарғиботни йўлга қўйишни ўрганишади. Алоҳида блок молиявий саводхонлик кўникмаларини ривожлантиришга бағишланади.

«Матонат» мактаби ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги ўсмирлар ва ёшлар, унинг ўқувчилари орасида етим болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилаларнинг болалари билан ишлайди. Мактабнинг таълим дастурлари амалий кўникмаларни эгаллаш ва келажакда касбий фаолиятни амалга оширишга қаратилган.

«Биз учун шунчаки билим бериш эмас, балки мустақил ривожланиш учун ҳақиқий воситаларни кўрсатиш муҳимдир. Ушбу курс ижтимоий миссия ва бизнеснинг амалий тажрибасини бирлаштиришга ёрдам беради. Биз ўқувчиларимиз ўз кучларига ишонишларини ва бошлаш учун ҳақиқий имкониятларни кўришларини истаймиз», – дейди "Матонат" мактабининг ижрочи директори Дилфуза Каримова.

«Бу шунчаки рўйхатдан ўтиш ва сотишни бошлаш курси эмас. Биз электрон тижоратда бизнес қандай ташкил этилишини — ғоядан тортиб дастлабки сотувларгача, уни қандай ривожлантириш ва барқарор қилиш мумкинлигини босқичма-босқич кўрсатиб берамиз. Иштирокчилар фойда нимадан иборатлиги, қандай қарор қабул қилиш ва мижозлар учун ҳақиқий қиймат яратишни тушунишлари муҳимдир. Рақамли платформаларнинг ривожланиши мамлакатнинг барча аҳолиси учун тенг имкониятлар яратади ва биз болаларга янги рақамли касбларни ўзлаштиришда ёрдам беришга интиламиз», – дейди Uzum компаниясининг коммуникациялар ва ESG лойиҳалари бўйича директори Мария Скорик.

Uzum Market — Ўзбекистондаги энг йирик миллий маркетплейслардан бири бўлиб, унда йирик бизнес, ўрта ва кичик тадбиркорларнинг 100 миллиондан ортиқ товар номлари тақдим этилган. Платформанинг логистика инфратузилмаси 525 та аҳоли пунктини қамраб олади.

Реклама ҳуқуқи асосида

465
0

Изоҳ