Ўзбекистон терма жамоаси 22 февраль - 1 март кунлари Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича "Странжа" халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этди. Мусобақа якунида ўзбекистонлик боксчилар 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза - жами 17 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Эркаклар терма жамоаси турнирни учта олтин, иккита кумуш ва тўртта бронза медали билан якунлади, аёллар жамоаси эса тўртта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритиб, ўз рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Фазлиддин Эркинбоев (75 кг гача), Акмалжон Исроилов (85 кг гача), Тўрабек Ҳабибуллаев (90 кг гача), Сабина Бобоқулова (-48 кг гача), Нигина Ўктамова (-57 кг гача), Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг гача) ва Азиза Зокирова (75 кг гача) турнир ғолиби бўлди.
Кумуш медалларни Жавоҳир Умматалиев (80 кг гача), Озодбек Алиев (90 кг дан юқори), Феруза Казакова (-51 кг) ва Олтиной Сотимбоева (90 кг дан юқори) қўлга киритди.
Асилбек Жалилов (50 кг гача), Шавкатжон Болтаев (70 кг гача), Норбек Абдуллаев (85 кг гача), Самир Собиров (90 кг гача), Фарзона Фозилова (-48 кг гача) ва Рухшона Парпиева (80 кг гача) бронза медали соҳиблари бўлишди.
Изоҳ