• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 3 март 19:21

Эрон аёллар футбол терма жамоаси давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортишди

Ижтимоий тармоқда мазкур ҳолат Эроннинг айни дамдаги сиёсатига норозилик сифатида қилинган дея баҳоланмоқда.

714
0
Видеодан кадр

Эрон аёллар футбол терма жамоаси Осиё кубогидаги ўйини бошланишидан олдин давлат мадҳиясини намойишкорона ижро этишдан бош тортди.

Австралиянинг Голд-Кост шаҳридаги стадионда бўлиб ўтган Жанубий Кореяга қарши баҳс бошланишидан аввал стадионда Эрон мадҳияси янгради. Шу пайтда эронлик футболчи қизлар қўлларини орқага тутган ҳолда жим туришди ва мадҳияни куйламади.Ўйинчилар ва уларнинг мураббийи ҳатто лабларини ҳам қимирлатмади.

Қайд этилишича, шу пайт стадиондаги муҳит анча тушкун бўлган, бироқ спортчи қизлар ҳеч қандай ҳис-туйғуларни намоён этмаган.

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Марзие Жафари ҳам ҳарбий можаронинг кучайиши ва Ислом Республикаси олий раҳбари Али Ҳоманаийнинг ҳалок бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортган.

Маълумот учун, Эрон давлат мадҳияси 1990 йилда, оятуллоҳ Ҳоманаий ҳокимиятга келганидан сўнг қабул қилиниб, тасдиқланган. Эронлик спортчилар аввал ҳам мусобақаларда ўз мамлакатлари мадҳиясини ижро этишдан бош тортган. 2022 йилда жаҳон чемпионатининг биринчи турида Англия терма жамоасига қарши ўйин олдидан Эрон футболчилари мадҳияни куйлашмаган.

714
0

Изоҳ